Ўзбекистон | 17:41 / 21.03.2019
18406
1 дақиқада ўқилади
Қанликўл тумани ҳокими ўзгарди
Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Даўлет Толибоев Қанликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.
ЎзА хабарига кўра, ушбу масала Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессиясида кўриб чиқилиб, тасдиқланган.
Ушбу масала бўйича депутатлар ва туман фаоллари сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватладилар.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича нутқ сўзлади.
Маълумот ўрнида, Даўлет Толибоев 1983 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.