23:11 / 23.03.2019
17478

Мессининг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 30 март куни Примера доирасида ўтказиладиган «Эспаньол»га қарши ўйингача тикланиб олиши керак, деб хабар беради ESPN.

Футболчи терма жамоаси таркибида Венесуэлага (1:3) қарши ўйинда човидан жароҳат олган эди.

Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 26 март куни Марокашга қарши ўтказиши керак. Аммо Лионель Месси бу ўйинда иштирок этмайди ва «Барселона» қароргоҳига қайтиб кетган.

Top