Грузиялик футболчи рақиб жамоа ўйинчисига биринчи ёрдам кўрсатди
Грузия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Жано Ананидзе Швейцарияга қарши ўйинда рақиб жамоа ўйинчиси Фабиан Шерга майдонда биринчи ёрдам кўрсатди.
Евро-2020’нинг саралаш ўйини давомида Шер грузиялик футболчи Жамол Табидзе билан тўқнашиб кетиб, ҳушини йўқотган. Шунда Шерга энг яқин турган Ананидзе унинг орқага кетиб қолган тилини тортиб олган. Ўз навбатида, тўқнашувнинг иккинчи жабрдийдаси Табидзе мия чайқалиши олган.
“Ҳеч нарсани эслай олмайман. Бир неча сония ҳушсиз бўлдим”, деб изоҳ берган вазиятга Шернинг ўзи. У жароҳатига қарамай, ўйиннинг охиригача майдонда ҳаракат қилган.
Учрашув Швейцариянинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. 56-дақиқада Стивен Цубер, 80-дақиқада эса Денис Закариё грузинлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
17:20 / 22.11.2019
Евро-2020 саралаши плей-офф баҳсларига қуръа ташланди
03:08 / 20.11.2019
Евро-2020 саралаши. Рэмзининг дубли Уэльсни Еврога олиб чиқди, Германия, Бельгия ва Нидерландияда йирик ғалаба
03:34 / 19.11.2019
Евро-2020 саралаши. Швейцария ва Дания Европа чемпионатига чиқди, Италиядан 9та, Испаниядан 5та гол
15:27 / 18.11.2019