Ўзбекистон | 18:13 / 26.03.2019
4150
1 дақиқада ўқилади
Реклама

АТБ «Универсал банк»нинг валюта биржаси савдоларидаги иштироки тикланди

2019 йилнинг 26 мартидан бошлаб, АТБ «Универсал банк» валюта биржасидаги савдоларда ўз иштирокини қайта тиклади.

Ҳозирги вақтда мижозларнинг хорижий валюта сотиш ёки сотиб олишга оид буюртмалари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Банкнинг мижозлар олдидаги барча вазифа ва масъулиятлари тўлиқлигича бажарилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида