18:10 / 26.03.2019
6399

Божхоначилар ўтган аср бошида ишланган тақинчоқ Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишини тўхтатиб қолишди

Божхона ходимлари юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бирга маданий бойликларимизни хорижга ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларига ҳам ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Термиз аэропорти божхоначилари «Термиз-Внуково» йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Э.М.ни «яшил» йўлакдан ҳаракатланаётган чоғида белгиланган тартибда назоратдан ўтказишди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, йигирманчи асрнинг бошларида ясалган, севги мактубларини солиб юришга мўлжалланган аёллар тақинчоғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Top