Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
Энди қиймати 100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин.

Фото: Getty Images
Жисмоний шахслар қиймати 100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 млн сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Аввалги тартиб бўйича қиймати 5 минг долларгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан Ўзбекистондан олиб чиқиш мумкин эди.
Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорида белгиланган тартибга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқиши мумкин.
Бундан ташқари, 2023 йил 1 февралдан бошлаб, аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар:
- қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда;
- божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия олиш мажбуриятидан озод этилди.
2026 йил 1 январга қадар марварид, олмос, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари 0 фоиз этиб белгиланди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон президенти Словенияга ташрифини якунлади
Ўзбекистон | 08:00
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
Мавзуга оид

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

22:24 / 12.05.2025