Ўзбекистон | 07:32 / 07.01.2023
3970
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради 

Фото: Kun.uz

Давлат божхона қўмитасининг “Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан низомга қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш назарда тутилган:

  • Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳамда Давлат божхона қўмитасининг “Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори билан қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан низомнинг 3-иловасида келтирилган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар (бир неча турдаги ҳужжатлар чиқариб ташланмоқда) киритилмоқда;
  • дастлабки қарорлар асосида товарларни расмийлаштириш билан боғлиқ божхона операциялари биринчи навбатда амалга оширилиши белгиланмоқда;
  • ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш истаги бўлган тадбиркорлик субъектлари ёки жисмоний шахслар томонидан дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун дастлабки қарор олиш юзасидан мурожаат этиш мумкинлиги ҳамда ушбу мурожаатга асосан дастлабки қарор қабул қилиш тартиби киритилмоқда (божхона қийматини ва уни аниқлаш усули, шунингдек товарга тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолатлар учун);
  • дастлабки қарор олиш юзасидан берилган аризада кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулини ҳамда маълум қилинган божхона қийматини қўллаш мумкин эмас деб топилганда ҳолларда манфаатдор шахснинг розилиги билан божхона органи томонидан мустақил равишда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқилиши ва дастлабки қарор қабул қилиш тартиби киритилмоқда;
  • дастлабки қарор қабул қилингандан сўнг дастлабки қарор қабул қилинган товарнинг божхона тўловларига таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар (валюта курсининг ўзгариши, божхона тўловлари ставкалари ва имтиёзлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши) белгилаб берилмоқда;
  • дастлабки қарор олиш юзасидан тақдим этиладиган аризага божхона қийматини аниқлаш учун илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти