Шукуровнинг оёғи гипс қилинди, унинг болдир суяги синган
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров 25 март куни Хитойга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг сўзларига кўра, Отабекнинг болдир суяги синган, унинг тикланиши учун тахминан 2 ой вақт керак бўлади.
In the post-match interview, Wei Shihao, the 23-year-old Guangzhou Evergrande claimed 'It was not deliberate. It was just a technical decision to slow the rhythm of the game. I don't know if he is injured. Tough physical challenge in football is common so injury is inevitable. ' pic.twitter.com/JuAaQbpKRO
— Titan Sports Plus (@titan_plus) March 25, 2019
«Биз майдоннинг ўзида Отабекка биринчи ёрдамни кўрсатдик. Кейин уни маҳаллий шифохонага олиб бордик. Текширувлар натижасида Отабекнинг болдир суяги пастидан сингани аниқ бўлди. Аммо суяк жойдан силжимаган. Бу жуда муҳим. Қолаверса, синиш кўндаланг эмас. Бундай ҳолларда футболчининг жароҳатдан тикланиши осонроқ бўлади. Текширувлар натижасидан кейин шундай хулосага келдик: бундай ҳолатда футболчи ё операция қилиниши керак ёки оёқнинг синган жойи фиксация, яъни гипс қилиниб, даволаниши зарур. Операция қилинган тақдирда, жароҳатнинг битиши тезроқ бўлади.
Аммо Отабек Шукуров «Шаржа» клуби аъзоси бўлганлиги сабабли бу ҳолда клуб шифокорлари билан маслаҳатлашиш талаб этиларди. Биз БАА клуби билан алоқага чиқдик. Улар Отабекнинг оёғини гипс қилган ҳолда, Дубайга олиб боришни маслаҳат беришди. Клуб шифокорлари Дубайда футболчини яна бир бор текширувдан ўтказишади. Кейин даволаниш бўйича энг маъқул вариантни ўзлари футболчи билан келишган ҳолда амалга оширишади. Шу сабабли Шукуровнинг оёғи гипс қилинди.
Бундай жароҳатлар одатда икки ой ичида тикланади. Отабек Шукуровга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз», - деган Аброр Пирриевнинг сўзларини келтирди ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли хавбек бир неча кун олдин «China Cup» мусобақаси ярим финалидаги Уругвайга қарши баҳсда (0:3) тўлиқ вақт давомида ўйнаган эди. У учинчи ўрин учун Хитой билан учрашувда ҳам асосий таркибда тушган, 37-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Веи Шихаонинг қўполлиги натижасида шикастланганди. 40-дақиқадан унинг ўрнида Одил Аҳмедов ўйинни давом эттирди.
Маълумот учун, Шукуров «Ал-Шаржа» таркибида бу мавсум БАА чемпионатининг 17 ўйинида қатнашиб, уларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушган ва иккита гол муаллифи бўлган.
Мавзуга оид
13:43 / 13.05.2024
Туркияда бортида футболчи Отабек Шукуров бўлган самолётни яшин урди
08:10 / 01.08.2023
SportItalia: А Серия клуби Отабек Шукуровга қизиқмоқда
16:56 / 27.01.2023
“Фатиҳ”ни фатҳ этган Отабек ёхуд Туркия Суперлигасидаги илк ўзбек
16:31 / 30.07.2022