Ўзбекистон | 20:20 / 28.03.2019
28703
1 дақиқада ўқилади

ИИВ бошқармаларидан бирига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, энди бу лавозимда полковник Дониёр Бахтиёрович Кадиров фаолият юритишни бошлаган.

Дониёр Кадиров 2018 йилнинг мартидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси март ойи бошида Ўзбекистон президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилганди.