Жамият | 17:15 / 28.03.2019
4166
7 дақиқада ўқилади

Ўзмиллийбанк: Марказлар маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ишончли йўлбошчисига айланмоқда

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида Ўзмиллийбанк маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғидан келиб чиққан ҳолда, Ўзмиллийбанк инвестиция фаолиятини кучайтиришга йўналтирилган ўз “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқди. 

Белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, Наврўз байрамини нишонлаш кунларида Ўзмиллийбанкнинг Чилонзор туманидаги янгиланган кўринишдаги “Саёҳат” филиалининг очилиши бўлиб ўтди. Эндиликда бу ерда бино бутунлай бошқача дизайнга эга бўлиб, мижозлар учун қўшимча барча қулайликлар яратилган. Улар қаторида “ягона дарча”, “универсал менежер” хизматлари, электрон навбат ва бошқаларни кўриш мумкин.

Фото: Ўзбекистон миллий банки

Бинонинг ички қисми янги услубда жиҳозланган. Асосий ранглар – оқ, кўк ва феруза ранглар. Мижозларни қабул қилиш залида исталган масала бўйича ёрдам берувчи икки ходим кутиб олади. Филиал иккита хизмат кўрсатиш зонасига ажратилган: ўнг томон – жисмоний шахслар, чап томон эса – юридик шахслар учун мўлжалланган.

Шунингдек, кутиш зали ҳам мавжуд. Яна бир қулайлик – барча хизмат турларини ягона дарчада олиш мумкин. Иккинчи қаватда Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази жойлашган. Унинг асосий вазифаси – бизнесни бошлаш учун ахборот тўплаш, таркибий ва бошқа инфратузилмаларни ривожлантиришга кўмаклашиш орқали Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун хизмат сифатини тубдан ошириш ҳисобланади.

– “Бизнинг филиалда электрон навбат, ресепшн ва 24/7 қулай офислар жорий этилган, юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида зоналар яратилган. Бундан ташқари, энди универсал менежер хизмати мавжуд: мижоз бир менежерга мурожаат қилади ва у банк операциялари бўйича мижозга барча керакли кўрсатмаларни тақдим этади”, - дея қайд этди Ўзмиллийбанк “Саёҳат” филиали бошқарувчиси Шердор Мамаюсупов.

– “Мен беш йилдан буён банкнинг мижози ҳисобланаман. Банк ходимлари доимо ҳушмуомала. Қулайликларга келадиган бўлсак, авваллари менга қаватма-қават юриш қийинчилик туғдирар эди. Ҳозир барчаси яқинда ва кўп вақт сарфлашга ҳожат йўқ”, - деди мазкур филиал мижози Ҳадича Қурбонова.

– “Биз Ўзмиллийбанк хизматидан 20 йилдан бери фойдаланиб келамиз. Банк айниқса, сўнгги 3 йил ичида жуда яхши ривожланмоқда. Менда ҳеч қачон нақд ва пластик карта билан боғлиқ операциялар бўйича муаммолар бўлмаган. Электрон навбат хизмати жуда қулай: рақам олиб, навбатингиз келгунича ўз ишларингиз билан шуғулланишингиз мумкин. “Жонли” навбатни кутишга ҳожат йўқ. Биз Европа стандартлари томон илдам бормоқдамиз ва бу жуда ажойиб”, - деди филиал мижози Қаҳрамон Юсупов.

Филиал очилиши билан бир вақтнинг ўзида Ўзмиллийбанк қошида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам ишга тушди. Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Феруз Яхёевнинг сўзларига кўра, Марказ ўз бизнесини бошлаш ва тараққий эттириш мақсадидаги барча тадбиркор ва инвесторлар учун ахборот тўплаш, таркибий ва бошқа инфратузилмаларни ривожлантиришга кўмаклашиш орқали Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари хизмат сифатини тубдан ошириш мақсадида амалга оширилади.

Фото: Ўзбекистон миллий банки

Марказ хорижий инвесторлар учун зарур бўлган салоҳиятли инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумотлар йиғади. Бу давлат мулкининг бўш турган объектлари ёки ишлатилмаётган ер участкалари, имтиёз ва преференциялар ёки инвесторларга аниқ таклифлар бўлиши мумкин. Марказ ҳодимлари инвесторларга маҳаллий ҳамкорларни излаб топишда ҳам кўмаклашади. 

Ўзмиллийбанкнинг “Саёҳат” филиали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг энг улкан бизнес лойиҳаларини амалга оширишда ишончли йўлбошчисига айланишига шубҳа йўқ.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, бундай марказлар Ўзмиллийбанкнинг барча ҳудудий бўлинмалари таркибида ташкил этилган бўлиб, улар томонидан чел эллик инвесторларни жалб этиш бўйича сезиларли ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Масалан, Нукус шаҳрида янги марказ фаолияти ва имкониятлари билан таништириш бўйича Марказий банк билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий сармоядорлар учун семинар ташкил этилди. Унда қайд этилишича, янги марказнинг фаолияти бизнес юритишнинг барча тармоқларига тегишли.

Бу вилоятларнинг инвестиция имкониялари тўғрисида маълумотлар тўплаш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш масаласида консультация бериш, бизнес-ҳамкорларни излашда ва лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларида кўмаклашишини ўз ичига олади. “Ягона дарча” тамойили бўйича банк мутахассислари бизнес-лойиҳа ишлаб чиқиш, лойиҳани техник жиҳатдан асослаш, молиялаштириш манбаларини аниқлашда ёрдам беришади.

– “Қорақалпоғистон Республикасидаги тадбиркорлар билан учрашувда банкда мавжуд ҳорижий кредит линиялари ва Ўзмиллийбанк пул маблағларини олиш шартлари ҳақида батафсил махлумотлар тақдим этилди”, - дейди Ўзмиллибанк инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази бўлими бошлиғи Абдурашид Соҳибназаров. – “Биз хужжатларни расмийлаштириш жараёни, тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар ва тадбиркорлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот бердик. Учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, 2019 йил бошидан бошлаб Ўзмиллийбанк ҳудудий бўлинмалари ва филиаллари томонидан жами 196 та инвестиция лойиҳалари молиялаштирилган бўлиб, улардан 23 таси – хорижий валютада умумий қиймати 38 млн. АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади”.

Ҳозирги вақтда Ўзмиллийбанк тадбиркорлик субъектларига Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Баден-Вьюртемберг Ландесбанки, Кореянинг Эксимбанки, Хитой давлат тараққиёти банки, Туркия Эксимбанки ва бошқа хорижий молия институтларининг пул-маблағ линияларини таклиф этмоқда. Ушбу маблағлар Европа Иттифоти, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлардан технологик линиялар, махсус техникалар ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш учун йўналтирилиши мўлжалланган.

Ўзмиллийбанк Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид