“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистонда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат-хусусий сектори асосида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда хорижлик инвесторларга ҳамроҳлик қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятда Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказларини очиш тўғрисидаги таклифи мана шундай чора-тадбирлардан бири бўлди.
Давлат раҳбарининг кўрсатмасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Марказий Банк билан ҳамкорликда “Тижротат банкларининг 2019 йилда инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлади. Ундаги устувор вазифалардан бири, молиявий муассасалар қошида Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш марказларини ташкил этишдир.
Бундай тушунча мавжуд эмас “Давлат-хусусий шерикчилик” деган тушунча мавжуд.

Ўзмиллийбанк томонидан «йўл харитаси»да қайд этилган вазифаларни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республиканинг 12 вилоятида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари очилди. Уларнинг асосий вазифаси инвестицион муҳитни янада яхшилаш, бизнесни ташкил этиш учун институционал инфратузиламаларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун хизмат сифатини тубдан яхшилаш ҳисобланади.
Янги Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази нималар билан шуғулланади?
· Биринчидан, банк ва ҳудуднинг инвестицион имкониятлари ҳақида маълумотлар тўплаш ҳамда улашиш.
· Иккинчидан, инвесторларга консультация бериш, маҳаллий ҳамкорларни излашга ёрдам бериш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, рухсатномалар олишда кўмаклашиш ва бошқа хизматлар.
Марказнинг яна бир муҳим вазифаларидан бири – лойиҳаларни биргаликда олиб бориш ва уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш.














