14:56 / 28.03.2019
14411

Швейцария компанияси Ўзбекистондаги учта компания акцияларини бошқарувга олди

Leman Capital инвестиция компанияси учта компания акцияларини ишончли бошқарувга қабул қилиб олди, деб ёзмоқда Spot компания баёнотига таянган ҳолда.

Қайд этилишича, бу Integra Eurasia билан келишув асосида амалга оширилди.

Leman Capital қуйидагиларнинг акцияларини олди:

• «Ўзпаравтотранс» АЖ (104 544 дона, бу устав фондидан 26,5 фоизни ташкил этади);
• «Бухоронефтгазпармалаш» АЖ (1 003 576 дона, 23,4%);
• «Ўзпартампонаж» (816 200 дона, 9,66%).

Leman Capital бош офиси Швейцариядаги Ньон шаҳрида жойлашган Leman халқаро молия гуруҳининг бир қисми саналади. У 2018 йил Ўзбекистонда иш бошлаган.

Унинг вазифаси корпоратив молия, брокерлик бизнеси, инвестицион маслаҳатлар ва активларни бошқариш соҳасида етакчига айланиш учун Leman гуруҳи технологиялари ҳамда ресурсларидан фойдаланишдан иборат.

Leman Services et Investissements SA хизмати пулдор мижозларга, фэмили офисларга ва хусусий инвестицион бизнесларга - Private Banking бизнеси анъанавий аудиториясига мўлжалланган. 

Top