Жамият | 12:38 / 29.03.2019
16281
1 дақиқада ўқилади

«Шум бола» фильми режиссёри Дамир Салимов оламдан ўтди

Фото: uzbekkino.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли кинорежиссёр ва оператор Дамир Салимов вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» хабар берди.

Ўзбек миллий киноси дарғаларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Шум бола”, “Ленинградликлар-жигарбандларим менинг”, “Тоғлар чорлайди” каби машҳур фильмлар ва бир қатор мультфильмлар ижодкори, кинорежиссёр ва оператор Дамир Исмоилович Салимов 28 март куни 81 ёшида оламдан ўтган.

Дамир Салимов 1937 йил 19 июлида Самарқандда туғилган. Москвадаги Бутуниттифоқ давлат кинематография институти (ВГИК)да ўқиган. 

1981 йили Д. Салимовга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони, 1983 йилда Ҳамза номидаги Давлат мукофоти берилган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.