Спорт | 13:54 / 30.03.2019
18557
1 дақиқада ўқилади

Кикбоксчи рақибини «торнадо зарбаси» билан нокаутга учратди

Руминиялик кикбоксчи Эдуард Гафенку Colosseum Tournament XI мусобақасида нидерландиялик Томас Доевни нокаутга учратди. Видео Jollasanda Twitter-аккаунтида эълон қилинган.

Жанг 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўтказилди. Биринчи раунд охирида Гафенку рақибини ринг арқонларига яқинлашишга мажбур қилди ва уни бурилиш орқали берилган зарба - «торнадо» услубида нокаутга учратди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид