Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасида янги тайинлов рўй берди.
Маҳкама сайтида хабар қилинишича, 2019 йил 27 март куни Ориф Рауфович Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
О.Бозоров муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят ва Бюронинг Навоий вилоят бошқармалари тизимда турли лавозимларда хизмат қилган.
Тайинловга қадар у Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Бундан олдин, Бош прокуратура Мажбурий ижро бюроси ташкилий тузилмаси ўзгариши ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълум қилганди.
«Айрим интернет-нашрларда эълон қилинган маълумотларда Бюро фаолиятидан аҳоли норози бўлаётгани учун уни тугатиш, Бош прокуратура тасарруфидан чиқариб, Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфига ўтказиш ёки бошқа мустақил ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши лозимлиги каби ҳеч бир расмий асосга таянмаган фикрлар баён қилинган», — дея таъкидланади расмий ахборотда.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026