Иқтисодиёт | 17:24 / 31.03.2019
79536
2 дақиқада ўқилади

«Газ заправка»ларга газ арзонроқ етказиб берилиши бошланди

Ўзбекистон бўйича автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари — газ тўлдириш компрессор станцияларида нарх тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан лимитдан ташқари газ ва энергия истеъмоли учун тариф нархлари қайта кўриб чиқилди. Эндиликда АГТСда белгиланган меъёрдан ташқари энергия сарфи учун 1,15 (аввал 1,5 бўлган) коэффициентда тариф нархи белгиланди.

Шунингдек, лимитдан ташқари газ сарфи учун 1,4 коэффициентда (аввал 2 бўлган) тўлов амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

2018 йил 16 ноябрга қадар АГТКС учун етказиб берилаётган газнинг кубометри 789,74 сўм (289,74 + 500) бўлганди. Лимитдан ортиқ сарф этилган газ учун 1079,48 сўм (289,74х2 + 500) миқдорида тўлов ундирилган. Табиий газ истеъмоли учун нарх оширилиши муносабати билан АГТКС учун 1 кубометр газ 800 сўм, лимитдан ташқари эса 1600 сўмга етказилиши маълум бўлди.

Юзага келган ноқулайлик маълум вақт хизмат нархининг ошиб кетиши, норозиликка сабаб бўлди. Айни пайтда лимитдан ташқари газнинг 1 кубометри учун 1120 сўм (800х1,4) нарх белгиланмоқда.

Шунинг билан 2018 йил 16 ноябрга қадар «газ заправка»ларда кузатилган нарх сиёсати яна амалда қайта тикланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти