Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спортчиларнинг рационал овқатланиш тизимини йўлга қўйиш омиллари
Президентимизнинг 2017 йил 3-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича бугун 4 апрель куни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида ҳамда Спорт шифокорлари ассоциацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносида “Спортчилар тўғри овқатланишининг долзарб муаммолари” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Республика Олимпия Заҳиралари спорт мактаб-интернат мураббийлари, барча спорт федерация ходимлари ва шу соҳада фаолият юритаётган шифокорлар, спорт тиббиёти мутахассислари ҳам иштирок этдилар.
Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад спорт турларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларни овқатланиш тизимини йўлга қўйиш ва амалга оширишдан иборат. Семинарда спортчиларнинг рационал овқатланиш, табиий оқсилга бой маҳсулотларни исътемол қилиш мавзусида маърузалар тингланди.
Тадбирни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари А.Садиков очиб берди.

Тошкент тиббиёт академияси профессори Г. Шайхова, диетолог, тиббиёт фанлар номзоди И.Отажонов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети доценти Н.Светличная, “SIBERIAN WELLNESS” компанияси вакили Юриан Турсин сўзга чиқдилар.

Анжуман қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан чоп этилган 9 та методик қўлланмалар Республика Олимпия Заҳиралари спорт мактаб-интернати ҳамда спорт федерация ходимларига тарқатилди.



Тадбир якунида келгусидаги режалар тузиб олиниб, уларни амалга ошириш механизмлари келишиб олинди.
Зилола Тўлаганова
Мавзуга оид
23:08 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
22:52 / 25.04.2019
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Голландиянинг Elsevier компанияси билан ҳамкорлик қилади
17:29 / 04.12.2018