Ўзбекистон | 15:07 / 05.04.2019
5193
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтрансгаз» 2025 йилгача талабга жавоб бермайдиган газ қувурларини алмаштиради

5 апрель куни «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзтрансгаз» вакилидан чекка ҳудудларга қачон янги газ қувурлари ўтказилиши тўғрисида сўралди.

«Табиий газ бериш қамровини ҳудудий кенгайтириш бўйича ҳозирги кунда дастурлар йўқ.

Асосан ҳукумат қарорларига кўра янги қурилаётган кўпқаватли уйлар, арзон уй-жойлар, марказ ва коммуникацияларга яқин бўлган ҳудудларда қувурлар ўтказиш чоралари кўрилади.

Суюлтирилган газ қувурлари ўтказилиши режалаштирилмаган. Жойларда суюлтирилган газ етказиб бериш оралиқ вақтларини қисқартириш ва етказиш ҳажмини ошириш бўйича ишларни амалга оширмоқдамиз.

2025 йилгача эски қувурларнинг алмаштирилиши билан боғлиқ чора-тадбирлар кўрилади. Шу муддатгача мўлжалланган дастуримизга кўра босқичма-босқич жойлардаги қувурлар алмаштириб борилади», дея «Ўзтрансгаз» газ тармоқлари ва ускуналаридан техник фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Акмал Эшонқуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мирзаёр Эркинов
Тайёрлаган Мирзаёр Эркинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид