Бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳларни бепул қилиш таклиф этиляпти
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳларни бепул қилиб қўйиш ҳақида петиция эълон қилинган.
Қайд этилишича, кўплаб давлатларда бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар бепул.
“Бизда эса деярли барча бозор ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар пулли қилиб қўйилган. Айрим жойларда кўп қаватли турар-жой бинолари тагида ҳам пуллик автотураргоҳлар ташкил этилган. Бунга мисол, Навоий шаҳар Марказий деҳқон бозори олдидаги кўп қаватли турар жой биносининг тагида пулли автотураргоҳ пайдо бўлган”, - дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, автотураргоҳлар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш керак.
“Таклифим республикадаги барча бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳларни бепул қилиб қўйиш лозим”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Аниқлик киритилишича, бу харидорлар ташрифи ва савдолар ҳажмининг ошишига сабаб бўлади.
Бундан олдин, Ўзбекистонда сиртқи таълим бўйича контракт суммаларини камайтириш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024