Спорт | 08:49 / 07.04.2019
17870
1 дақиқада ўқилади

Месси янги рекорд ўрнатди

Фото: Getty Images

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатидаги ғалабали ўйинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.  

6 апрелда “Барса” Примеранинг 31-турида “Атлетико” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Тўплардан бирига муаллифлик қилган Месси учун бу ғалаба испан футболи олий дивизионидаги 447-учрашувидаги 335-ғалаба бўлди.

31 ёшли футболчи бу борада “Реал”нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда “Порту” аъзоси бўлган Икер Касильясни (334 та ғалаба) ортда қолдирди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид