Жамият | 16:01 / 08.04.2019
4409
2 дақиқада ўқилади

“Миллий” стадионда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги йирик тадбир ўтказилди

Тошкент ҳарбий прокуратураси, Чилонзор туман прокуратураси ва туман мудофаа ишлари бўлими ташаббуси билан Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги ўрта мактаб, коллеж ва бошқа таълим муассасалари ўқувчи ёшларини ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш, маънан етук ва жисмонан соғлом бўлиб етишишларида ҳарбий ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилди.    

2019 йил 6 апрель куни қайд қилинган муассасаларда ўтказилган тадбирларнинг якуний босқичи Чилонзор туманидаги “Миллий” стадионида “Ёшлар бирлиги – юрт тинчлиги” шиори остида ташкиллаштирилиб, унда тумандаги ўрта мактаб, коллеж ва бошқа таълим муассасалари ўқувчи ёшлари иштирок этди.

Мазкур тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Қуролли Кучлар Академияси ҳарбий хизматчилари замонавий жанг санъати ва қурол-аслаҳалар намойиши билан чиқишлар қилишиб, Мудофаа вазирлиги ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестр аъзолари ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқларни ижро этишди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, Чилонзор тумани ёшлари ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш, ёшларда жасурлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.  

Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари турли китоблар (ўзбек ва жаҳон адабиётлари) ва бошқа совғалар билан тақдирланди.

Тошкент ҳарбий прокуратураси

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш