Жамият | 08:23 / 09.04.2019
46776
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ИИББ ходими хизмат машинасида пиёдани уриб кетди. Пиёда ҳалок бўлган

Фото: KUN.UZ

6 апрель куни Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида тахминан соат 19:30да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходими «Ласетти» хизмат автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.

Қайд этилишича, пиёда - аёл киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. ИИББ томонидан ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви белгиланди.

Хабарда айтилишича, Чилонзор тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Мавзуга оид