Жамият | 19:38 / 18.09.2024
2842
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради

Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари орасидаги қисмида автомобиллар ҳаракати чекланиши боис, бир қанча автобуслар йўналиши ҳам ўзгартирилади.

Тошкент шаҳрида автобуслар йўналишига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 18 сентябрдан 5 октябргача Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари орасидаги қисмида 110 кВ ер ости электр кабеллари ўтказилади. Шу сабабли, 2-, 11-, 12-, 40-, 45-, 47-, 67-, 77-, 80-, 94-, 106-, 140-сонли автобус йўналишлари ўзгартирилади. Вазирлик ушбу ўзгаришларни чизма асосида тақдим қилди.

Таъкидланишича, ушбу йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг қатнов ва оралиқ вақтлари узайиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид