11:34 / 10.04.2019
14342

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари ишдан кетди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Ҳужжат билан Шерзод Шоназарович Қурбонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимдан озод этилди.

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 9 апрель куни бу ҳақдаги тегишли ҳужжатни имзолаган.

Маълумот учун, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда давлат стратегик захирасида моддий бойликлар тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилишининг йиллик ҳажмларини аниқлаш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш.

Top