Лейкозга чалинган болаларга ёрдам берувчи хайрия фондини яратиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида лейкоз (оқ қон) касаллигига чалинган болаларга ёрдам берувчи хайрия фондини яратиш ҳақида петиция эълон қилинган.
Билдирилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда лейкоз (оқ қон) касаллигига чалинган беморлар сони ортиб бормоқда.
“Афсуски, даволашда ишлатиладиган дори-дармонлар қиммат, деярли барча дорилар чет давлатлардан олиб келинади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шу сабабдан, лейкоз (оқ қон) касаллиги билан оғриган беморларга, биринчи навбатда болаларга ёрдам берувчи, давлат ҳаммуассислигида хайрия фондини тузишни таклиф қилинган.
“Жамоат жойларида “оқ қонга чалинган беморларни даволаш учун” деб ёзилган эҳсон қутилари ўрнатилса, ҳар ҳафтада холислар гувоҳлигида қутилар очилиб, банкка топширилса, йиғилган пуллардан дори-дармон сотиб олиш ва беморларга тарқатишда фойдаланиш мумкин бўлади. Бу кўплаб беморларга жуда зарур ёрдамни ўз вақтида олишига сабаб бўлади”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024