Samsung компанияси янги Galaxy A80 русумли смартфонини намойиш этди. Смартфон тақдимоти компания расмий сайти орқали трансляция қилинди.
Қурилма 6,7 дюймли ромсиз FHD+ Super AMOLED дисплей ва учталик камерага эга бўлиб, аккумулятори ҳажми 3700 мАсни ташкил этади.
Смартфон учта: тилларанг, кумушранг ва қора рангларда ишлаб чиқарилган.
Янги смартфон 27 майдан 780 доллар нарх билан сотувга чиқади.