00:32 / 13.04.2019
8812

ОАВ Ассанжнинг “британ Гуантанамоси”га қамалганидан хабар топди

Фото: REUTERS/Henry Nicholls

Британия полицияси томонидан 11 апрелда ҳибсга олинган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондон жануби-шарқидаги қатъий тартибдаги турмага жойлаштирилган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор бўлган суддаги манбага иқтибос келтирган ҳолда France Presse ахборот агентлиги хабар берди.   

Агентлик маълумотларига кўра, журналист маҳбуслар орасида “британ Гуантанамоси” деб ном олган “Белмарш” турмасига етказилган.

Бу турма А тоифадаги турмаларга тегишли бўлиб, хавфли жиноятчилар, жумладан террорчилик фаолиятида гумон қилинганлар ёки у бўйича судланганлар учун мўлжалланган турма ҳисобланади.

Ушбу турмада ўз вақтида тариҳдаги энг катта ўғриликлардан бирини содир этган Ронни Биггс, мисрлик радикал мафкурачи Абу Ҳамза ал-Масрий, Босния ҳудудида этник тозалашларни ташкиллаштиришда айбланган сербиялик Момчило Краишник жазони ўтаган.

Бошқа бир маълумотларга кўра, Ассанж Лондон жануби-ғарбидаги “Уандсворт” турмасига жўнатилган. У бу ерда 2010 йилда гаровга чиқарилишидан олдин 10 кун ўтказишига тўғри келган. Бу турма Б тоифага мансуб бўлиб, бироз юмшоқроқ тартибга эга.  

Мавзу
Жулиан Ассанж можароси
Журналист, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж жосуслик можаролари ҳақидаги ўта махфий материалларни эълон қилиб келган. 2010 йилда Швецияда уни ҳибсга олиш учун ордер берилди. 2012 йилда Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига яширинди ва ушбу давлат раҳбариятидан сиёсий бошпана сўради. У етти йил давомида элчихонада яшади, 2019 йил 11 апрель куни Эквадор унга бошпана бўйи
Барчаси
Top