«Ўзстандарт» корхоналари монополиясига барҳам берувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
Иқтисодиётда тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан ўз соҳаларида рақобат муҳитини ривожлантиришга етарли аҳамият бериши муҳим вазифа саналади, деб хабар бермоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.
Билдирилишича, стандартлаштириш ва метрология соҳасида “Ўзстандарт” агентлиги тармоқ тартибга солувчи давлат органи бўла туриб, сертификатлаш ва метрология хизматлари бозорида иштирокчилар билан рақобатлашиб келмоқда.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда республика бўйича 545 та (шундан, 46 фоизи хусусий бизнесга тегишли) аккредитациядан ўтган лаборатория, 113 та сертификатлаштириш органлари фаолият олиб бормоқда. Шу билан бир қаторда, “Ўзстандарт” агентлигига қарашли давлат унитар корхоналарининг ушбу соҳада монополияси кузатилмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан маъқулланган Монополияга қарши курашиши қўмитасининг 2019 йилда амалга ошириладиган асосий фаолият йўналишларини қамраб олувчи “Йўл харита”си ижроси доирасида “Ўзстандарт” агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Стандартлаштириш ва метрология соҳасида рақобатни ривожлантириш бўйича тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қарор билан “Ўзстандарт” агентлигида фақатгина стандартлаштириш ва метрология соҳасида субъектларни аккредитациядан ўтказиш фукциясини қолдириш, соҳада фаолият олиб борувчи давлат унитар корхоналарини агентлик тасарруфидан чиқариш орқали тўлақонли рақобат муҳитини яратиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди
19:03 / 15.10.2024