Суперлигада 4-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Динамо» ўз майдонида «Сўғдиёна» билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 50-дақиқада Қадамбой Нурметов томонидан урилди. Футболчи ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.
78-дақиқада «Сўғдиёна» футболчиси Даврон Умиров иккинчи сариқ картани олиб, майдондан четлатилди.
Бу самарқандликларнинг қаторасига 2-ғалабаси бўлди. 3-турда «Динамо» ўз уйида «Металлург»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. «Сўғдиёна» эса қаторасига 4-ўйинни ютқазди.
Бу натижадан сўнг, «Динамо» 7 очко билан 4-ўринга чиқиб олди, «Сўғдиёна» эса 3 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Суперлига, 4-тур
13 апрель, Самарқанд, «Динамо» стадиони
Динамо (Самарқанд) – Сўғдиёна (Жиззах) 1:0
Гол: Қадамбой Нурметов (50)
Четлатиш: Даврон Умиров (78, Сўғдиёна)