Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талаба: Аттестациядан ўтиш учун тест жавоблари тарқатилмоқда
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган Жиззах политехника институти талабасининг айтишича, институт раҳбарияти талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш аттестациясида тушиши мумкин бўлган савол-жавобларни талабаларга тарқатмоқда. Ушбу савол-жавоблар нусхаси таҳририятда ҳам мавжуд.
Талабанинг таъкидлашича, институтнинг Саноат технологиялар факультети Кимёвий технология таълим йўналишида таълим бераётган педагоглар шундай қилиб бўлажак аттестация натижаларини сохталаштиришга уринмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори талабига кўра, олий таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ва мутахассисликларнинг умумий сонига нисбатан 75 ва ундан кўп фоизи «Аттестациядан ўтди» деб хулоса қилинса, таълим муассасаси «Аттестациядан ўтди», 67 фоиздан 75 фоизгача — «Аттестациядан шартли ўтди», 67 ва ундан кам фоизида «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
Жиззах политехника институти ректори Алишер Усмонқуловнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 2018 йил март ойида ОТМда ўтган аттестациядан сўнг, институтнинг Саноат технологиялар факультети Кимёвий технология таълим йўналиши «Аттестациядан шартли ўтди», дея эътироф этилган.
«Шартли аттестациядан ўтган йўналишлар бир йилдан сўнг яна аттестациядан ўтиши низомда белгиланган. Аттестацияда асосий кўрсаткич талабаларнинг қолдиқ билими, талабаларга ўтган фанларидан тест саволлари фан ўқитувчилари томонидан берилган, улар ўшанга тайёргарлик кўришмоқда», — дея вазиятга муносабат билдирди ректор.
Kun.uz талабалар тасарруфида бўлган, ўқитувчилар томонидан тарқатилган тест ва жавобларга эга, аммо уларнинг айнан аттестация саволлари эканлигини аниқлаш имконияти йўқ. Шунга қарамай, ЖизПИда кутилаётган аттестация ўрнатилган тартибда шаффоф ўтказилиши керак.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди
Иқтисодиёт | 07:50
-
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади
Жаҳон | 07:41
-
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 07:32
-
Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик асосида иқтисодий фаоллик баҳоланди
Иқтисодиёт | 07:17
Мавзуга оид

16:05 / 12.04.2022
Аттестациялардан ўтолмаган ўқитувчилар қон босими ошиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди – Таълим инспекцияси муносабат билдирди

14:36 / 19.12.2020
Талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

14:23 / 23.11.2019
Талаба ўқишни битирганидан кейин қанча ойлик олишини билиши керак – эксперт

09:57 / 01.09.2019