Light | 20:53 / 21.04.2019
12354
2 дақиқада ўқилади

Дунёда илк маротаба кексалар сони ёш болалар сонидан ошди

Сайёрамизда кекса кишилар сони ёш болалар сонидан ошди. Бундай маълумотлар БМТда келтириб ўтилди.

БМТ маълумотларига кўра, 2019 йил бошида дунёда 65 ёшдан катта 705 млн ва 5 ёшдан кичик 680 млн одам яшаши қайд қилинган.

Кекса кишилар контрацепция ғояси маъқулланадиган ривожланган давлатларда энг кўп мужассамлашган. Ривожланган давлатларда аёллар кечроқ фарзанд кўрадилар ва ўзларини кутилмаган ҳомиладорликдан кўпроқ ҳимоялайдилар, шу сабабли болалар камчиликни ташкил қилади.

Кексалар ва ёш болалар сони ўртасидаги катта тафовутга ёрқин мисол Япония ҳисобланади. Бу давлатда ҳукумат пенсияга чиқиш ёшини 70 ёш қилиб белгилаш масаласини кўтаришга мажбур бўлмоқда. Ҳозирда Японияда пенсия ёши 65 ёшни ташкил қилади. 

Туғилишнинг энг юқори даражаси Африкада кузатилмоқда. Бу қитъада болалар орасида ўлим даражаси юқори бўлишига қарамай, ҳар бир африкалик аёлга ўртача 7 нафарга яқин бола тўғри келади.

БМТ маълумотларига кўра, охирги йилларда умр кўриш давомийлиги анча ошган. Бир неча ўн йиллар аввал умр кўриш давомийлиги ўртача 52 йилни ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 72 йилни ташкил қилади. Бу эса пенсия тизимига юкламани оширади, шу сабабли қарияларни таъминлаш учун борган сари кўпроқ захиралар зарур бўлади.

Мавзуга оид