Спорт | 22:38 / 21.04.2019
10891
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» яна биринчи ўринни қайтариб олди

Англия чемпионатининг 35-турида лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Кардифф Сити» «Ливерпуль»ни қабул қилди. Кардиффдаги «Кардифф Сити» стадионида кечган ўйин меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 57-дақиқасида Жоржиньо Вейналдум ҳисобни очди, унга Трент Александер-Арнольд ассистентлик қилди. Иккинчи гол ўйин охирида Жеймс Милнер томонидан урилди, у Муҳамад Салоҳга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ ижро этди.

Бу ғалаба эвазига «Ливерпуль» очколари сонини 88тага етказиб, турнир жадвалидаги биринчи ўринни «Манчестер Сити»дан (86 очко ва захирада бир ўйин) қайтариб олди. «Кардифф Сити» 31 очко билан 18-ўринда қолмоқда.

Кейинги турда, 26 апрель куни «Ливерпуль»ни «Ҳаддерсфилд»қабул қилади, «Кардифф Сити» 27 апрель куни «Фулҳэм» меҳмони бўлади.

Англия чемпионати
35-тур
Кардифф – Ливерпуль 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 57 Вейналдум, 0:2 – 81, пенальти Милнер.
Кардифф – Этеридж, Манга, Беннетт, Пелтьер, Моррисон, Гуннарссон, Камараса, Мендес-Лэйнг, Роллс (Бакуна, 79), Хойлетт (Мерфи, 83), Ньяссе (Зохоре, 67).
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Александер-Арнолд (Гомес, 86), ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Вейналдум, Кейта (Фабиньо, 71; Милнер, 75), Мане, Салоҳ, Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Гуннарссон (80), Милнер (90).

Мавзуга оид