00:18 / 23.04.2019
36911

Путин ва Ким Чен Ин учрашуви санаси ва жойи маълум қилинди  

Фото: REUTERS

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путин билан 25 апрелда Владивостокдаги Русский оролида жойлашган Узоқ Шарқ федерал университети ҳудудида учрашади. Бу ҳақда бир қатор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Коммерсантъ” нашри хабар берди

Путин учрашув ўтадиган кун кечаси Хитойга “Бир камар, бир йўл” саммитида иштирок этгани жўнаб кетади. Ким Владивостокда бир кун қолиб, 26 апрелда унинг отаси, Шимолий Кореянинг марҳум етакчиси Ким Чен Ир 2002 йилда юрган йўналиш бўйича йўлга тушади. 

Таъкидланишича, федерал университетдаги кампус учрашув жойи сифатида Шимолий Корея томонидан танланган. Пхеньянда хавфсизлик талаблари сабабли шу вариант маъқул топилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ташриф Ким Чен Иннинг Россияга илк ташрифи бўлади. Унинг отаси Россияда 3 марта бўлган. Бундай ташрифлардан охиргиси 2011 йилда бўлиб ўтган.

Top