18:11 / 24.04.2019
10847

«Мерседес-Бенц» тиркамаси остига 1050 литр дизель ёқилғиси яширилгани фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхона ходимлари ёқилғи маҳсулотларини мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Г.М бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада автомашина тиркамасининг остки қисмига яширинча олиб ўтиш мақсадида 1050 литр дизель ёқилғиси беркитилганлиги фош этилди. 

Умумий қиймати 5 730 000 сўмни ташкил этувчи ушбу маҳсулотлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Top