Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли ва тадбиркорларнинг ёқилғи ва энергия нархлари қимматлашишидан хавотирлари кескин ошган
Тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам ёқилғи ва энергия нархлари қимматлашишидан хавотирлари ошиб, сўнгги бир йилликдаги энг юқори нуқтага етган. Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Самарқанд вилояти (15,8 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (15,7 фоиз) кузатилган.
Марказий банк феврал ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича йиллик кутилмалари 0,1 фоиз бандга пасайиб, 13 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курси ўзгариши (56 фоиз);
- ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (54 фоиз);
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (39 фоиз);
- транспорт харажатларининг ошиши (33 фоиз);

Феврал ойида келгусида нархларга босим ўтказиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши ҳамда транспорт харажатлари ошишини қайд этган респондентлар улуши ошган бўлса, нархларнинг сунъий оширилишини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Феврал ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 12,7 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курсининг ўзгариши (57 фоиз);
- ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши (49 фоиз);
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (37 фоиз);
- транспорт қимматлашиши (35 фоиз).

Ёқилғи ва энергия ресурслари ҳамда транспорт харажатларининг қимматлашишини нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омил сифатида қайд этган тадбиркорлар улуши ошган бўлса, валюта курси ўзгаришини инфляцияга асосий сабаб бўлади деб белгилаганлар салмоғи камайган.
Сўровномада қатнашганлар орасида энг юқори инфляцион кутилма тиббиёт (15,5 фоиз) ва ишлаб чиқариш (14,8 фоиз) соҳасида ишловчиларда кузатилган. Энг паст кутилмани қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчилар белгилаган. Тадбиркорлик субъектлари орасида энг пессимистик кутилма маданият (13,6) соҳасига, энг оптимистик кутилма эса ҳунармандчилик (9,3) соҳасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Самарқанд вилояти (15,8 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (15,7 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон (9,7 фоиз) ва Андижонда (9,8 фоиз) қайд этилган. Ўз навбатида тадбиркорларнинг кутилмалари Самарқанд вилояти (16) ва Тошкент шаҳрида(15,1 фоиз) баланд, Хоразм (9,1 фоиз) вилоятида эса энг паст бўлган.

Даромадлари 7 млн ва ундан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари республика бўйича ўртача даражадан юқори шаклланган.

Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
19:02 / 28.02.2026
Рақобат қўмитаси ёқилғи маҳсулотлари нархлари мониторинг қилинаётганини билдирди
10:26 / 27.12.2025