Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Путин Алишер Усмоновни медаль билан тақдирлади
Россия президенти Владимир Путин асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновни «Россия география жамияти» (РГЖ)нинг Константиновский медали билан тақдирлади. Маросим ташкилотнинг васийлик кенгашида бўлиб ўтди.
Медаль 1846 йилда РГЖнинг биринчи раиси князь Константин томонидан таъсис этилган. Медалда олувчининг исми ёзилади, у география фани бўйича катта хизматлари ва жамият фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун РГЖ аъзоларига берилади. Усмонов РГЖ фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун медаль билан тақдирланди (2017 йилда топширилмаган мукофот).
Бундан ташқари, РГЖ вице-президенти Александр Чибилев Россия табиий мероси объектларини ўрганиш ва амалий ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси ҳамда 70 йиллик юбилейи муносабати билан И.Бородин номидаги олтин медаль билан тақдирланди. РГЖнинг Нижний Новгород ва Томск минтақавий бўлинмалари кичик кумуш медаллар олди.
Ҳозирги кунда «Россия география жамияти» бутун Россия бўйлаб 85та минтақавий бўлинмага эга. 2009 йилда Сергей Шойгу РГЖ президенти этиб сайланди. 2010 йилда Путин раҳбарлигида жамиятнинг васийлик кенгаши ташкил этилди.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025