Ўзбекистон | 22:25 / 26.04.2019
12603
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Туркия ва Покистон билан «Фориш»даги қўшма машғулотлар якунига етди (видео)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 26 апрель куни Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон қўшинлари бўлинмалари ўртасида “Ҳамдўстлик қалқони–2019” махсус тактик-ўқув машғулотларининг якуний босқичи ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари полковник Шуҳрат Икрамов, Туркия ҳамда Покистоннинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташелари Мустафа Балоглу ва Имрон Ориф, масъул офицерлар ва ОАВ вакиллари бевосита кузатиб борди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Амалий ҳаракатлар давомида махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли ҳудудда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, вертолёт авиацияси ёрдамида йўқ қилиш бўйича вазифалар бажарилди. Машғулотга Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли иккита Ми-24 вертолётлари ҳам жалб этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, ҳар учала давлат ҳарбийлари томонидан экстремал шароитларда яшовчанликни таъминлашда қўл келадиган содда ва унумли механизм намуналари кўрсатиб берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тоғ тайёргарлиги илмларини тақозо этадиган синовлар чоғида уч гуруҳда, учта ўқув жойида ҳамкорликда шартли равишда ноқонуний қуролланган кучларга қарши ҳаракатлар чизмаси, тактик ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, чўққиларни забт этиш ва қўққисдан зарба бериш, ўзаро алоқа  учун сигналлар ўрнатиш каби топшириқлар бажарилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Махсус тактик машқлар натижаларига кўра, Туркия, Покистон ва Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг, “Фориш” полигонида ҳамкорликдаги машғулот иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид