Жамият | 20:28 / 27.04.2019
7987
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ўзбекистон ҳудуди орқали ҳарбий юкларнинг олиб ўтилишини муҳокама қилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 26 апрель куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида Тожикистон қуролли кучлари Бирлашган штаби ҳарбий ҳаракатлар хизмати бошлиғи полковник Назараҳмад Қурбон Қосимзода бошчилигидаги ҳарбий делегация икки мамлакат халқаро ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бир қатор вазирлик ва идоралари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.   

Учрашув давомида ҳарбий юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити тўғрисидаги ҳар икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган Келишув муҳокама этилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

“Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси бошлиғи подполковник А. Сабиров ушбу Келишувнинг аҳамияти, ҳар икки давлат учун тенг манфаатли ҳамкорликнинг келгуси ривожи ҳақида тўхталиб ўтди”, дейилади хабарда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув натижасига кўра, юқорида қайд этилган Келишув талабларини бажаришга ҳамда уни амалда қўллашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишига келишилди.

Мавзуга оид