Жамият | 18:07 / 29.04.2019
14098
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Маҳаллада дув-дув гап бўлган “Қўшнилар сайли”

Қачон? Қаерда? Кимлар учун? Ҳозир сизда мана шундай кутилмаган саволлар туғилиши табиий. Келинг, яхшиси қўшниларни бўлажак уйлари ҳудудида тўплаган ажойиб тадбир ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз.

28 апрель куни Тошкентнинг энг шов-шувли лойиҳаларидан бири бўлмиш “OLMAZOR BUZINESS CITY”да ноанъанавий сайил ташкил этилди. Унутилмас тадбир дастурини ўз ичига олган ушбу маросим бўлажак қўшнилар учун чинакам байрамга айланди.

Қўшнилар сайлига “OLMAZOR BUZINESS CITY” ТЖМ уйларидан харид қилган хонадон соҳиблари таклиф қилиниб, улар бир- бирлари билан яқиндан танишишлари мақсадида қўшнилар сайли уюштирилди .

Даставвал, меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида қарши олиниб, ажойиб фуршет дастурхонидан баҳраманд бўлишди. Шу дамда сайилнинг кульминацион қисми – миллий таомларнинг шоҳи бўлган Паловни тайёрлаш бўйича мусобақага старт берилди. 

Беллашувда Самарқанд, Фарғона ва Тошкент ошлари тайёрланди. Бу жараёнга эса бевосита тадбир меҳмонлари жалб этилиб, улар “Сабзи тўғраш” мусобақасида иштирок этишди. Жажжи болажонлар учун эса мазали поп-корн ва ширин пахталар улашилди. 

Ҳеч бир ўзбекона маросим шарқона куй ва тароналарсиз ўтмагани каби тадбир давомида дилтортар наволар ҳамоҳанглигида жозибадор рақс намойишлари, эстрада хонандалари ҳамда аниматорларнинг чиқишлари ҳам ҳавола этилди. Бундан ташқари, сайил давомида суратлар чизиш, лойдан сопол буюмлар ясаш бўйича қизиқарли маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Бугунги сайилда нафақат байрамона шоу-дастурлари, балки болалар ва уларнинг ота-оналари учун махсус танловлар ҳам ташкил этилди. Ғолиблар“OLMAZOR BUZINESS CITY” томонидан янги хонадонлар учун совғалар билан такдирланди. Айниқса, аниматорларнинг қувноқ рақс флешмоблари болаларга кўтаринки кайфият ва хурсандчилик улашди.

“Қўшнилар сайли” –  ўзбек халқининг азалий қадриятлари, гўзал урф-одатларини ўзида жамлаган, келажак авлодга муносиб ўрнак бўла оладиган маросим бўлиб, шу тариқа “OLMAZOR BUZINESS CITY” янги уй эгалари орасида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва дўстона муносабатларни шакллантиришга ҳисса қўшади.

Сайил сўнгида барча қўшнилар ва меҳмонлар байрамона ошдан баҳраманд бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “OLMAZOR CITY” ТЖМ янги Олмазор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли ўртасидаги 24 гектардан зиёд ҳудудни қамраб олган бўлиб, ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим муассасалари қуриш режалаштирилган.

“OLMAZOR CITY” ТЖМ – тўғри жой, тўғри лойиҳа, тўғри нарх уйғунлигидаги муносиб маскан. Ушбу муҳташам маҳаллада қўшнилар сайли каби кўнгилочар тадбирлар анъанавий тарзда давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш