Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик таксичи Москвада таниқли гимнастикачига ҳужум қилди
Москвада ўзбекистонлик таксичи бадиий гимнастика бўйича Россия спорт устасини зўрлашга уринди.
Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 27 апрелга ўтар тунда такси ҳайдовчиси спортчига нисбатан жинсий характердаги ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гумонланувчини қўлга олишди.
Қиз автомобилни ўз вақтида тарк этишга улгургани учун жабрланмаган. Бироқ у салонда сумкасини қолдирган, ҳайдовчи уни ўзи билан олиб кетишга қарор қилиб, 30 минг рубллик ўғирликни содир этган.
Эркак кишига «зўрлашга суиқасд қилиш» ва «ўғирлик» моддалари бўйича айблов қўйилди.
Қайд этилишича, қиз BostonCup халқаро мусобақасининг мутлақ чемпиони, Россия жамоавий биринчилиги совриндори ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026