Жамият | 10:30 / 02.05.2019
10907
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонга кириб келган “Лада Ларгус”га нима яширилган эди?

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига ўзининг “Лада ларгус” автомобилида кириб келган фуқаро Р.Қ.нинг “уддабуронлиги” наф бермади, деб ёзади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, унинг автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринилган қиймати  салкам 7,5 миллион сўмлик жами 45 дона қишки кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро Ш.Б. қиймати 9,5 миллион сўмдан зиёд 1029 дона қурилишда фойдаланиладиган махсус кийимларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга бўлган уриниши божхоначилар томонидан фош этилди.

“Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда”, дейилади хабарда

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид