12:20 / 02.05.2019
54835

Семизликдан қутқарувчи маҳсулот маълум қилинди

Фото: Global Look Press/West Coast Surfer

Япониялик олимлар гуруч истеъмол қилиш ва семириш хавфининг камайиши ўртасида боғлиқликни топишди, дея хабар беради RT.

136 мамлакатдаги овқатланиш рациони таҳлил қилингач, одамлар кунига 150 грамм гуруч истеъмол қилган жойларда семизлик даражаси сезиларли даражада пастроқ экани аниқланди.

Фото: Getty Images/Carlina Teteris

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир киши гуручнинг кунлик истеъмолини 50 граммга ошириши етарли бўлади, шунда бутун дунё бўйлаб семизликдан азият чекувчи одамлар сони 1 фоизга пасаяди.

Шунингдек, олимлар маълумотига кўра, гуруч истеъмол қилиш нафақат ортиқча вазндан қутулиш, балки холестерин даражасини камайтириш ҳамда ўта хавфли касалликлар пайдо бўлиши хавфини қисқартириш имконини беради.

Top