Жамият | 15:31 / 08.05.2019
60682
3 дақиқада ўқилади

Исломнинг беш устуни: Улар ҳақида нималарни биламиз?

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Ислом шартлари” деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий шарҳлаб берди.

Видео: youtube

Видео: mover.uz (Tas-IX)

Ушбу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а) Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган.

Иккинчи халифа Умар (р.а)нинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини эшитдим дейдилар. Ислом бешта нарсанинг устига асос бўлган. Бу ерда ўша бешта нарса, Исломнинг устунлари эканлиги ҳақида гап кетмоқда. Ислом фақат шу бешта нарсадангина иборат дегани эмас бу.

Булардан бири, авваламбор, “Ла илаҳа илоллоҳу, Муҳаммадур расулуллоҳ”, демоқ, яъни иймон келтирмоқ. Иймон дегани эса тасдиқлаш дегани.

Иккинчиси намозни қоим қилиш. Бу ерда “қоим қилиш” жумласи ишлатиляпти. Одатда “намозни ўқиш”, “намозни адо қилиш” деганда бошқа сўзлар ишлатилса бўларди. Аммо ҳадиси шариф ҳам оддий инсоний сўз эмаслиги, балки ваҳийнинг маҳсули эканлигини шу ердан билиб олсак бўлади. Қоим дегани, ҳар бир рукнини жойига қўйиб бажариш деганидир. Намоз ана шундай бажариладиган ибодатдир.

Учинчиси эса закотни адо қилмоқ. Пулдор бўлган кишилар йилида бир марта закотнинг ҳақдорларига молларидан закот чиқарадилар. Бу моли нисобга етган бойларга фарз қилинган амал ҳисобланади.

Тўртинчиси, йўлга қодир бўлган одамларнинг ҳаж қилишлари.

Сўнггиси эса Рамазон ойининг рўзасини тутиши. Рўзанинг ҳаждан кейин келиши, бу исломий тартиб эмас, бу ҳадисда шундай тартиб келган.

Мана шу бешта амаллар Ислом динининг асослари экан. Албатта буларсиз бўлмайди. Бу ибодатларни бажарган инсонларнинг ўзлари улардан келаётган манфаатни кўради.

Мавзуга оид