Жамият | 19:11 / 08.06.2019
11288
3 дақиқада ўқилади

“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни «Ёмонликдан қайтариш», деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Тўлқин Акром ўғли” масжиди имом-хатиби Саҳобиддин Сотимов шарҳлаб берди.

Видео: Youtube

Видео: mover.uz Tas-IX)

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан ёмон кўрсин. Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир» (Муслим ривояти).

«Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир». Бундан мақсад ожиз бир киши қалбан ёмон кўрса, бошқаларга нисбатан унинг имони энг заиф эканини англатмайди. Балки имоннинг энг қуйи даражасида деганидир. Бу амал имоннинг ёмонликдан қайтариш хусусида энг устун савиядаги меваси (натижаси) қўли билан қайтаришдир. Аллоҳ таоло дейди:

«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр қил!»

Тили билан қайтаришга кучи етадиган киши, унга қулоқ солмасалар ҳам вазифасини адо этиши вожиб. Ҳудди саломга алик олмасликларини билган ҳолда ҳам салом бериш лозимлигига ўхшаш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар иложи етмаса, тили билан, бунга ҳам иложи етмаса қалби билан...» сўзларидан Қалби билан ҳам иложи етмаса бошқа нарса қилмаслигини вожиб қиладими?» деган савол туғилса, бунга икки шаклда жавоб бериш мумкин:

1. Бу ҳадисдан англашиладиган маъно «Ўзингга етган (балолар)га сабр қил!» ояти билан ажратилган.

2. Ҳадисда кўзда тутилган буйруқ тақиқланган нарсалардан қайтаришга тегишлидир, мустаҳаб бўлган амаллардан қайтариш учун эмас.

Саҳобиддин Сотимов томонидан шарҳланган ушбу ҳадиснинг ҳикмати чуқур маънога эга. Уни бир бор кўриш, тинглаш бу мавзуни англашга хизмат қилади.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид