Спорт | 15:21 / 09.05.2019
9420
2 дақиқада ўқилади

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари саралашига қуръа ташланди

Фото: Ўзбекистон ёшлар миллий жамоаси

Бугун, 9 май куни Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатлари саралаш босқичига қуръа ташланди.

Қуръага асосан, Ўзбекистон U-16 миллий жамоаси саралашнинг «В» гуруҳида Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлари билан курашадиган бўлди.

«В» гуруҳида саралаш ўйинлари шу йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади. 11та гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни олган жамоалардан энг яхши кўрсаткичга эга 4таси 2020 йилда Сингапурда ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Ўзбекистон ёшлар миллий жамоаси эса қитъа биринчилиги саралашида Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Афғонистон билан бирга «F» гуруҳидан ўрин олди. Мазкур квартетнинг саралаш баҳслари 2019 йил ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигининг финал босқичи эса 2020 йилда Японияда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ва U-19 миллий жамоаларида мос равишда Азамат Абдураимов ва Отабек Ғуломхўжаев бош мураббий сифатида ишламоқда.

Мавзуга оид