«Абрамовнинг ўйини тушунарсиз ва биз бундай футболдан кўп марта куйиб қолдик. Олимпиячиларнинг муваффақиятсизлиги ва Австралия билан 0:6 ни эслаш кифоя. Афсуски нечанчи марта бир хил ҳолатда жабр кўряпмиз»,— деб изоҳ қолдирди Абдураимов Facebook`да ёзилган постлардан бирида.

Ўзбекистон миллий жамоаси Саудияга қарши ўйиннинг 85-дақиқасида 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб иккита гол ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Абдураимов эслаган олимпия жамоасининг ўйини 2012 йилги Лондон Олимпиадаси саралаши доирасида ўтказилган ва ўшанда ҳам Абрамов бошчилигидаги жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда 3 та гол ўтказиб, мағлуб бўлганди.











