22:00 / 09.05.2019
7908

Польшанинг собиқ президенти Европа Иттифоқини қайта шакллантиришни таклиф қилди  

Фото: AP Photo / Markus Schreiber

Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса Европа Иттифоқини ҳозирги кўринишида ривожлантиришдан кўра, уни тугатиб, қайтадан ташкил этиш осонроқ бўлишини айтди. 

“Европа Иттифоқи ҳозирда мавжуд шароитлардан умуман фарқ қиладиган шароитларда ташкил этилган. Мен анча аввал Германия ва Францияни агар ЕИга аъзо давлатлар турли йўналишларда шундай олисласалар, ЕИни сақлай олмасликларидан огоҳлантирганман”, деб айтган Валенса.

Собиқ президент Европа Иттифоқига киришни истовчи ҳар бир давлат остига имзо чекиши керак бўлган 10 та мажбурият ва уларга кафолатланувчи 10 та ҳуқуқдан иборат рўйхатни тузишни таклиф қилди.

Top