20:46 / 09.05.2019
7802

Toyota бир йил ичида 272 млрд долларлик савдога эришган илк япон компанияси бўлди

Япониянинг Toyota автоконцерни йилига 30 трлн иенлик (272 млрд доллар) савдо ҳажмига эришган илк япон компанияси бўлди. Бундан компаниянинг 2018 молиявий йил (2019 йил 31 мартда якунланган) учун ҳисоботи дарак бермоқда.

Toyota маълумотларига кўра, бир йил давомида концерннинг савдо ҳажми 2,9 фоизга ўсиб, 30,23 трлн иенга етган. Ўтган молиявий йил давомида компания 10,6 млнта автомобил сотган. Бу эса 2017 йилга нисбатан 1,6 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Компания 2019 молиявий йилда соф даромадини 19,5 фоизга ошириб, 2,25 трлн иенга (20 млрд доллар) етказмоқчи.    

Концернинг 2018 молиявий йилдаги даромади 24,5 фоизга камайиб, 1,8 трлн иенни (16,3 млрд доллар) ташкил қилган. Бундай салбий кўрсаткичлар инвестициявий йўқотишлар ва акциялар нархини пасайтириш тренди билан боғланган. 

Top