Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota Ўзбекистон бозорига автомобилларининг янги моделини тақдим этмоқчи
Ўзбекистон делегацияси Япониянинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Японияда бўлиб турган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегацияси Toyota Motor Corporation компаниясининг Шарқий Осиё, Океания ва Яқин Шарқ минтақасидаги бош ижрочи директори Акитоши Такемура билан учрашди.
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, суҳбат аввалида япон томонига мамлакатда хорижлик тадбиркорларнинг муваффақиятли бизнес юритиши учун яратилган имкониятлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Томонлар Ўзбекистон бозорида Toyota бренди остидаги автомобилларга бўлган юқори қизиқишни ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Компания бош ижрочи директори Акитоши Такемура яқин келажакда Ўзбекистон автобозорига Toyota автомобилларининг янги модели тақдим этилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026