Фан-техника | 12:00 / 13.08.2023
73491
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Toyota Tashkent City дилерлик маркази очилди

11 август куни Япониянинг Toyota автомобил бренди Ўзбекистонда ўзининг илк расмий дилерлик марказини очди.

Toyota Tashkent City дилерлик маркази очилиш маросимида Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори ҳамда Toyota компаниясининг Марказий Осиёдаги президенти Даисуке Ичиҳира иштирок этди ҳамда марказга расмий мақом берувчи гувоҳнома топширилди. 

“Бугунги тадбир менда жуда катта таассурот қолдиряпти. Ўзбекистон жуда катта потенциалга эга мамлакат. Менимча биз бу ерда яхши натижаларга эриша оламиз. Расмий дилерлик марказлари орқали ўзбекистонлик автомобил ишқибозларига ажойиб автомобиллар тақдим этамиз. Автомобилларимизнинг янгидан янги моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз ва ишонаманки, ўзбекистонликлар бу янгиликларимиздан баҳраманд бўлишади”, - деди Даисуке Ичиҳира. 

Тантанали очилиш маросими муносабати билан дилерлик марказидан учар шар ҳавога кўтарилди. Шундан сўнг меҳмонлар Тошкентдаги янги марказ биноси ва унда яратилаётган шароитлар билан таништирилди. Янги Toyota Tashkent City дилерлик маркази ўзбек халқига танловлар кенглиги ва қулайликни тақдим этади. Бу ерда автосалон, мижозларга хизмат кўрсатиш маркази ва шоурумни ўз ичига олган беш юлдузли марказ бўлади.

Тадбирнинг ёрқин лаҳзалари Ўзбекистонда илк қадамларини қўйган 2023 йилда ишлаб чиқарилган Toyota сериясининг бетакрор модели TOYOTA CROWN тақдимоти ўтказилди.

Гибрид моторли TOYOTA CROWN классик седани энди марказ автосалонида ўз эгаларини кутади.

Кечада Ўзбекистондаги мингдан ортиқ Toyota ва Lexus автомобилига эга меҳмонлар ўртасида ўйналган ютуқли лотерея ўйини тадбирнинг ҳаяжонли воқеаси бўлди. Унда ғолибга TOYOTA CROWN автомобили совға қилинди.

Тоyota бу фақат автомобиль эмас, балки сифат, ишонч ва инновациялар йиғиндиси демакдир.

Реклама

Мавзуга оид